Болаликнинг сўнгги кунлари
13 август — Ўзбекистон халқ шоири
Усмон Азим таваллуд топган кун
У баҳорни кутди интизор,
Йўлларига куз тутди илҳақ.
Қуёш чиқса, эриб битса қор,
Тўйиб-тўйиб ўйнарди чиллак.
Келиб қолди баҳор ҳам мана,
Далаларга сочиб лолалар.
Тепаликда қувонч-тантана —
Чиллак ўйнаб кетди болалар.
Кутиб олди уни ҳам шўхлик.
Очганича кенг қучоғини,
Нимагадир шўхлик ҳам қизиқ!
Босолмади дил чанқоғини.
Дўстларига боқди у ҳайрон,
Дўстлар чиллак ўйнар берилиб,
Бола кўнгли бўлганча вайрон.
Бир зумгина қолди термулиб.
Сўнгра сирли хаёлга чўмиб,
Чиқиб кетди дала томонга.
Лолаларга ўзини кўмиб,
Узоқ-узоқ боқди осмонга.
Вой-бўй!.. Осмон бунчалар тиниқ!
Софлигига не бўлар қиёс?
Ўйлаб кетди, ўйлади... қизиқ,
Қиз кўзига ўхшаркан бир оз...
У кечгача қолди шу кўйи,
Узун-узун хаёллар сурди.
Тепаликда бўлса кун бўйи,
Болалиги ҳайқириб турди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг