Болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича стандарт операцион тартиб-қоидалари ишлаб чиқилади
Illyustrativ foto
Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда вазирликлар, ёшлар ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ЮНИСEФ вакиллари ҳамкорлигида ишлаб чиқилаётган стандарт операцион тартиб-қоидалари болаларни зўравонлик, шавқатсиз муносабат ва эксплуатациядан, хусусан, фавқулодда вазиятларда ҳам ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Ўзбекистонда болаларни зўровонликдан, шу жумладан, фавқулодда вазиятларнинг босимига бардош бера оладиган ва болаларни энг зарур бўлган вақтда етарли даражада ҳимоя қиладиган янада кучлироқ миллий ва маҳаллий тизим яратиш ўта зарур.
Болаларни ҳимоя қилиш гуманитар ёрдам фаолиятининг барча соҳаларига интеграциялашган бўлиши керак ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, уларга қарши чора кўриш ва қайта тиклаш ҳаракатларининг марказида болалар бўлиши керак.
Мазкур соҳадаги фаолият Сурхондарё вилоятида илк бор синовдан ўтказилади. Келгусида болалар ва оилаларга кўмак бериш учун 500 га яқин мутахассислар тайёрланади.
Қайд этиш лозимки, бу борадаги ишчи гуруҳнинг вазифаси Сурхондарё вилоятида болаларни, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш бўйича тармоқлараро стандарт операцион тартиб-қоидаларни (СОТҚ) ишлаб чиқишдан иборат.
Ишчи гуруҳ таркибига Бола ҳуқуқлари бўйича вакили, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий гвардия, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис Маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси ва ЮНИCEФ вакиллари киритилган.
Сурхондарё вилоятида болаларни, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш бўйича тармоқлараро стандарт операцион тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича якуний лойиҳаси жорий йилнинг март ойида Сурхондарё вилоятида ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг