Болалар китобхонлигини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтади
Фото: Архив сурат
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика болалар кутубхонаси ҳамкорлигида «XXI асрда болалар китобхонлиги: муаммо ва вазифалар» мавзусида республика онлайн илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Илмий-амалий конференцияси тадбири 2023 йил 31 март куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Болалар кутубхонасида бошланади.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад, болалар учун мўлжалланган бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий адабиётларни чоп этиш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаб, болаларга керакли адабиётларни тавсия этиш ва улардаги мутолаа маданиятини оширишдан иборат.
Эслатма: Мазкур маданий тадбирда болалар китобхонлигини оммалаштиришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган, илмий мақола ва таклифлари билан иштирок этишни истаган барча юртдошларимиз қатнашишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг