Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда кимларнинг мурожаати рад этилади кимлардан эса расмий даромад талаб этилмайди?
Фото: Халқ сўзи
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Зайниддин Аралов ушбу саволлар юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлари хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари, шунингдек, пенционерлари томонидан тақдим этилган аризалар рад этилади.
Талабалардан (кечки ва сиртқи таълим олувчилар мустасно), 3 ёшгача бола парваришида бўлган, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган, ногирон фарзанди ёки 80 ёшга тўлган кексаларни парваришлаётган, ҳарбий хизматни ўтаётганлардан расмий даромад талаб этилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг