Бокс: 12 нафар финалчимизнинг барчасида олтин!
Мамлакатимиз мезбонлигида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ташкил этилган Осиё чемпионатида йигитларимиз 12 та олтин медаль билан тақдирланди.
Эътиборлиси, финалга етиб келган барча боксчиларимиз рингда ўз рақибларидан ҳар жабҳада устун эканликларини намойиш этишди.
Осиё чемпионлигини қўлга киритган йигитларимиз билан танишинг:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Мухаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Хуршид Расулжонов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Жавлон Йўлдошев
-71 кг: Азизбек Тожиев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Тимур Мержанов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Тарихда илк маротаба ўтказилган қитъа чемпионатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этишди.
Эслатиб ўтамиз, йигитларимиз 12 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган бўлса, қизларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг