БМТ «Реал Мадрид» президентига жиддий айблов қўйди
«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес фаластинликларнинг уйларини бузишда Исроилга ёрдам берганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «Ara» нашри хабар берди.
Унга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «Реал Мадрид» президенти Флорентино Пересга тегишли қурилиш компанияси – ACS ва унинг шўъба корхонаси SEMIни «қора рўйхат»га киритган.
Бу рўйхатда жами 11 мамлакатдан, тахминан 70 дан зиёд компаниялар жой олган бўлиб, улар Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилда фаолият юритаётгани, яъни яҳудий аҳоли пунктларини қуриш, фаластинликларнинг уйларини бузиш, табиий ресурслардан тижорат мақсадида фойдаланиш каби амалларда иштирок этиши айтилади.
Компания ҳозирда бу даъволарни рад этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг