БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади
“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-114-сон, 04.03.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар:
— расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилади;
— БМТ томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилади.
Бунда:
— расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади;
— БМТ томонидан маъқулланган қўлланма (NQAF) асосида Миллий сифатни бошқариш қўлланмаси ишлаб чиқилади;
— миллий статистика тизимини глобал баҳолашдан ўтказиш ташкил этилади ва натижалари эълон қилинади.
2025 йил 1 январдан статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.
2024 йил якунига қадар “Статистика” интеграллашган ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг