Бирлашган Араб Амирликларида Халқаро инсоний биродарлик куни нишонланмоқда
Бирлашган Араб Амирликлари ва халқаро ҳамжамият 2021 йилдан бери ҳар йили 4 февралда “Халқаро инсоний биродарлик куни”ни нишонлаб келмоқда.
— Бу 2019 йил 4 февралда Абу Дабида Бирлашган Араб Амрликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари ва Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазир, Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Ҳазрати Олийлари ҳузурида Бош имом, Ал-Азҳар Шайхи доктор Аҳмад Ат-Таййиб ҳамда Католик черкови папаси Папа Франсиск ўртасида Бутундунё тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшаши учун “Инсоний биродарлик” ҳужжати имзоланган кунга тўғри келади, — деб ёзилган БААнинг Ўзбекистондаги элчиси Саид Матар АлғКемзий мақоласида. — Имзоланган ушбу ҳужжат дунёда инсонлар ўртасида тинчликка даъват этувчи қўшма декларацияни ифодалаб икки буюк дин арбоблари ўртасидаги биродарлик дўстлиги натижасида динлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик маданиятини ривожлантириш учун мўлжалланган. Шунингдек, биз барчамиз бир инсоният оиласининг аъзолари эканлигимизни эътироф этган ҳолда, келажак авлодлар орасида ўзаро ҳурмат маданиятини ривожлантиришда йўриқнома бўлиши кўзда тутилган.
Ҳужжатда хотин-қизларнинг билим олиш, меҳнат қилиш ва сиёсий ҳуқуқларини амалга ошириш ҳаққини эътироф этиш долзарб зарурат экани, шунингдек, уларнинг эътиқоди ва қадриятлари тамойилларига зид бўлган тарихий ва ижтимоий тазйиқлардан халос этиш учун ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланган. Болаларнинг эса, оилада тарбияланиш, еб-ичиш, таълим олиш ва уларга ғамхўрлик қилиш бўйича асосий ҳуқуқлари, оила ва жамият олдидаги бурч эканлиги ҳамда уларни эҳтиёжлари таъминланиши, ҳимоя қилиниши, ҳеч бир бола ҳеч қандай жойда улардан маҳрум этилмаслиги лозимлиги таъкидланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн Қироллиги, Миср Араб Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги тақдим этган ташаббуси доирасида 4 феврални “Халқаро инсоний биродарлик куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Резолюцияда барча дин ва эътиқодга мансуб кишиларнинг инсониятга қўшган қимматли ҳиссаси, бағрикенгликни тарғиб қилиш ва дин ёки эътиқодга асосланган камситишларга барҳам беришда таълимнинг роли алоҳида таъкидланган ҳамда динлараро, маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган барча халқаро, минтақавий, миллий ва маҳаллий ташаббус ва диний етакчиларнинг саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланган”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг