Бир ҳафталик чақалоқлар ҳам коронавирусга чалинмоқда — Элмира Баситханова
Айни пайтда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида «Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда
Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова коронавирус болаларда аниқланаётгани ҳақида айтиб ўтди.
«Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида ўтган йили болалар бўлими очилмаган эди. Бунга сабаб коронавируснинг аввалги штаммлари болаларда жуда кам аниқлангани эди. Бугунга келиб ушбу шифохоналарда болалар бўлимини ташкил этишга тўғри келди. Бу болаларда коронавируснинг кўпроқ аниқланаётгани билан боғлиқ.
Янги туғилган чақалоқни ҳамма қўлга олиб кўришга уриниши билан боғлиқ одатлар сабаб ҳатто бир ҳафталик чақалоқлар ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари учрамоқда. Бу борада янги туғилган чақалоқни 40 кун чиллада сақлаш каби урф-одатларимиз уларни коронавирусдан ҳимоя қилиш омили бўлиши мумкин», деди Элмира Баситханова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг