Биология олимпиадаси совриндорлари қанча мукофот пули олишади?
Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган ғолиб ўқувчилар 66 млн сўмдан, уларнинг ўқитувчилари эса 49,5 млн сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланади.
Шу йилнинг 3-11 июль кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн шаҳрида 80 мамлакатдан жами 310 нафар ўқувчи иштирок этган 34-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик 3 нафар ўқувчи бронза медалини қўлга киритди.
Ғолиб ўқувчилар Беҳруз Турсунов, Ғолибжон Шарифов, Муҳаммадиброҳим Эгамбердиевга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 3-ўрин (бронза медаль) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг