Биологик қўшимчалар рекламаси туфайли «Telegram» канал админи жавобгарликка тортилди

Иллюстратив фото
Рақобат қўмитаси томонидан «Stop Diabet» биологик фаол қўшимчасини ёлғон реклама қилган «Telegram» канал админига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.
Каналдаги эълонларда қўшимча қон глюкоза даражасини нормаллаштириши ва диабет асоратларидан халос бўлишга ёрдам бериши тўғрисида айтилган. Лекин бу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ.
Қўмита сўрови бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси берган хулосага асосан, «Stop Diabet» БФҚ маҳсулотининг қўллаш йўриқномасида кўрсатилган маълумотлар ижтимоий тармоқларда рекламаларда қайд этилган хусусиятлари билан мос эмаслиги маълум қилинган.
Қўмитанинг Самарқанд вилояти бошқармаси Telegram канал маъмурига нисбатан иш материалларини судга юборди.
Регулятор реклама қонун талабларига мос келиши кераклиги ҳамда шифобахш хусусиятларга эга ва дори ўрнини боса олади деган таассурот уйғотиш ноқонуний бўлишини эслатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг