Биласизми: ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақласангиз, қанча жарима тўлайсиз?
Эндиликда ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаганлик учун қарийб 19 миллион сўм миқдорида жарима белгиланиши мумкин. Юз берган ҳолатга қараб жарима миқдори БҲМнинг 5 бараваридан 50 бараваригача белгиланади.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1019-сон, 16.01.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 миллион 875 минг сўмдан 3 миллион 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (11 миллион 250 минг сўмдан 18 миллион 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 миллион 125 минг сўмдан 1 миллион 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 миллион 875 минг сўмдан 3 миллион 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 миллион 750 минг сўмдан 5 миллион 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 миллион 625 минг сўмдан 11 миллион 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, бундай нормалар илгари мавжуд бўлмаган. Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг