Бибисора Туробова вафот этди
Таниқли шоира Бибисора Туробова 2024 йил 15 сентабрь куни вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Бибисора Туробова 1952 йил 1 сентабрда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагогика институтида таълим олган.
1990 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. Ўнга яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, «Келин салом» ва «Мен излаган қувонч» шеърий китоблари катта эътибор топди.
«Халқ сўзи» нашри жамоаси ва кўп сонли аъзолари унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг