Бепул кинонамойишлар — барча учун
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида бепул кинонамойишларга старт берилди.
Кинематография агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган энг сара ўзбек фильмларининг намойишини “Муҳаббат баҳори” фильми бошлаб берди. Унда киноижодкорлар, юртдошларимиз ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Фильм режиссёри Иброҳим Расулов ва актриса Шаҳноза Ҳожимуродова томошабинлар билан суҳбатда фильмнинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Фильмда икки ижодкор — Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ва жамоат арбоби, таниқли шоир Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ижод ва ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, уларнинг орзу ва армонлари, Ҳамид Олимжон вафотидан кейинги Зулфияхонимнинг ички кечинмалари, умид ва шижоатга тўла ҳаёт йўли ўзига хос бадиий ракурсда тасвирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг