Бедарак йўқолган эркакнинг мурдаси «Бўрижар» каналидан топилди

13:35 10 Август 2024 Жамият
417 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган эркакнинг мурдаси «Бўрижар» каналидан топилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, кеча, 9 август куни соат 15:30 ларда Чилонзор туман ИИО ФМБга хабар келиб тушган. Унга кўра, Тошкент шаҳар Сеул кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналининг қирғоғидан 1951 йилда туғилган Ш.А.нинг жасади тан жароҳатларисиз топилган.

Аниқланишича, 4 август куни марҳумнинг оила аъзолари Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБга у ўша куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетгани ва қайтиб келмагани бўйича хабар берган бўлган.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер