«Барселона»дан навбатдаги йирик ғалаба
Кеча, 7 февраль куни Испания Ла Лигасининг 23-тури доирасида «Барселона» клуби ўз майдонида «Мальорка» жамоасини қабул қилди. Учрашув 3:0 ҳисобида Ханс Флик жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 29-дақиқада Роберт Левандовски томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Ламин Ямал ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. 83-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилган Марк Бернал ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Таъкидлаш керакки, бу 17 ёшли Берналнинг Ла Лигадаги дастлабки голи бўлди.
Шу тариқа ўйин «каталонияликлар»нинг йирик ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалаба эвазига «Барселона» клуби турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг