“Барселона” ва яна икки жамоа
“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳозирги кунда Европанинг энг кучли 3 та клуби қайси эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Мураббий манбага берган интервьюсида ҳозирда Европадаги энг кучли 3 та клуб “Барселона”, “Бавария” ва “Арсенал” эканини таъкидлади.
Маълумот учун, Пеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида 2008–2012 йилларда “Барселона” жамоасида, 2013–2016 йилларда эса “Бавария” жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.
“Арсенал” жамоасини эса айни дамда унинг шогирдларидан бири Микел Артета бошқармоқда. Артета 2016–2019 йилларда Пеп Гвардиолага ёрдамчи сифатида “Манчестер Сити”да фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг