“Барселона” 3:0 ҳисобида ғалаба эришди

12:05 04 Март 2026 Спорт
71 0

Кеча, 3 март куни Испания кубоги мусобақасининг ярим финал ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Атлетико Мадрид” билан куч синашди.

Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 29-дақиқада “каталонияликлар”нинг янги юлдузи Марк Бернал томонидан очилди. Биринчи бўлим якунида Ратиньо иккинчи голни киритди. Дастлабки бўлим 2:0 ҳисобида тугади.

Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида Бернал ўйиндаги иккинчи голини киритди. Шу тариқа учрашув 3:0 ҳисобида “Барселона”нинг ғалабаси билан якунланди.

Аммо жамоаларнинг Мадридда бўлиб ўтган илк учрашувида Диего Симеоне жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгани сабабли, икки ўйин натижасига кўра финалга “Атлетико Мадрид” йўл олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер