Балиқчи туманида янги паррандачилик корхонаси барпо этилмоқда
Балиқчи туманида «Сокин савдо сервис» МЧЖ томонидан замонавий паррандачилик корхонаси қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 3 гектар майдонни эгаллайдиган ушбу корхона фойдаланишга топширилгандан кейин 200 нафар аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлаш кўзда тутилган.
— Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Музаффарбек Каримов. — Корхона фаолият бошлаганидан сўнг нафақат ички бозор, балки қўшни мамлакатлар ҳам сифатли парранда маҳсулотлари билан таъминланади.

Лойиҳага кўра, барча қурилиш ишларини якунлаш ва ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ йўлга қўйиш 2026 йилнинг биринчи чорагига мўлжалланган. Корхона фаолияти йўлга қўйилиши орқали туманда иқтисодий фаоллик янада ошиши, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсиши кутилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг