“Балиқ эмас, қармоқ бериш” тамойилига амал қилиб...
Фото: Халқ сўзи
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Поп тумани бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 240 та эҳтиёжманд оилага жўжа очириш қурилмаси - инкубатор топширилди. Бу эса ушбу оилаларнинг доимий даромад манбаини яратиш имконини бергани билан аҳамиятлидир. Чунки уларга бепул тақдим қилинган “Квочка” қурилмасида бир йўла 80 та жўжа очириш ва паррандачиликни ривожлантириш мумкин. Паррандачилик эса етти хазинанинг бири. Дарвоқе, ҳар бир хонадонга қурилма билан бирга 80 донадан уруғлантирилган махсус тухумлар ҳам тарқатилди.
- Иккинчи гуруҳ ногирониман, икки фарзандим билан рўзғор тебратишга қийналиб қолган чоғимда кўрсатилган ёрдам туфайли мушкул вазиятдан чиқиб оладиган бўлдим. Энди инкубатордан фойдаланиб, уйимизда парранда гўшти, тухум етиштириш билан астойдил шуғулланаман, -дейди “Обод” маҳалласида яшовчи Мадина Улканбоева.
Наманган вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашда “балиқ эмас, қармоқ бериш” тамойилидан фойдаланилаётгани самараси моддий жиҳатдан аҳволини яхшилаб олаётган хонадонлар сони ортаётганида яққол кўринади. Хусусан, Поп туманида жорий йилнинг ўтган даврида юқоридаги жамғарма томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 176 нафар аёлга замонавий тикув машинаси, йигирмага яқин фуқарога чорва моллари ва 1 минг 335 фуқарога парранда берилгани бунинг исботидир.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг