“Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман”
Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” ҳужжатли фильмининг намойиши бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда “Халқ юраги” туркум доирасида суратга олинган “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” ҳужжатли фильмининг намойиши бўлиб ўтди.
Намойишда Кинематография агентлиги вакиллари, талаба-ёшлар, киноижодкорлар ҳамда кино ихлосмандлари иштирок этишди. Мазкур фильмнинг режиссёри Наврўза Бийназова фильмнинг яратилиш мақсади ва аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари Зулфияхонимнинг шеърларини ифодали ўқиб, шоиранинг сермазмун ижодий меросига бўлган ҳурмат ва муҳаббатларини намойиш этишди.
Шунингдек, Кино саройга ташриф буюрган томошабинлар янги экспозициялар билан бойитилган Ўзбекистон Кино санъати музейи фаолияти билан яқиндан танишиб, миллий кино меросимизнинг бой ва ранг-баранг тарихидан баҳраманд бўлмоқдалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг