“Бахти Ташкентский”нинг ўғли ҳам қўлга олинди
Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, гумон қилинувчи тарзида жалб этилган:
1. 1996 й.т. Қудратуллаев Ихтиёр Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
2. 1994 й.т. Зафаров Бегзод Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1983 й.т. Жуманиязова Наргиза Рустамовна (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
4. 1975 й.т. Бадалов Джахонгир Джураевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 1-қисми);
5. 1978 й.т. Сулаймонқулов Шерали Рўзиевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
6. 1995 й.т. Турсунбоев Акмалжон Наримон ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади, дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг