Баҳодир Жалоловнинг жанги ҳуснбузар сабаб бекор қилинди
Видеодан кадр
Супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, икки карра Олимпиада чемпиони, Баҳодир Жалолов 7 февраль тонгида Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида франциялик Девид Спильмонтга қарши ринга кўтарилиши керак эди.
Афсуски, ушбу жанг бекор қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси.
Хабарда айтилишича, жангнинг бекор қилинишига Жалоловнинг лаб қисмидаги кичик ҳуснбузар (угри) сабаб сифатида кўрсатилган.
Боксчилар 5 февраль оқшомида расмий тарозидан ўтиш ҳамда «face to face» маросимида ҳам иштирок этишган эди.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профбоксдаги фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 25 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов ўзининг профессионал боксдаги сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали ғалабага эришган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг