Аёлларнинг узоқ умр кўриш эликсири фош бўлди
25 йиллик тадқиқотлар натижасида аёлларнинг узоқ умр кўришига сабаб бўлувчи “эликсир” аниқланди. Ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, “Ўрта Ер денгизи диетаси” деб номланувчи овқатланиш рациони аёлларда ўлим хавфини 23 фоизга камайтириши мумкин. Тадқиқот Америка Тиббиёт Ассоциацияси (ЖАМА) журналида чоп этилган.
Тадқиқотчилар 25 мингдан ортиқ соғлом америкалик аёлларни 25 йил давомида кузатиб ушбу хулосага келишди. Илмий изланиш саратон ва юрак-қон томир касалликлари оқибатида эрта ҳаётдан кўз юмишни сезиларли даражада камайтиришини исботлади.
“Ўрта Ер денгизи диетаси”да ёнғоқлар, дуккакли маҳсулотлар, мевалар, сабзавотлар ва тўлиқ доналар каби ўсимликка асосланган озиқ-овқатлар, асосий ёғ сифатида зайтун мойидан фойдаланилади. Бундан ташқари, мазкур диета ўртача миқдорда балиқ, парранда гўшти, сут маҳсулотлари ва тухумни ҳам ўз ичига олади.
Рационнинг соғлиқ учун фойдалари кўплаб тадқиқотларда исботланган бўлса-да, етарли даражадаги маълумотлар айнан шу тадқиқот орқали маълум қилинди.
Тадқиқотларга бошчилик қилган доктор Самиа Мора узоқ умр кўриш учун парҳезнинг муҳимлигини яна бир бор исботлаганидан мамнун эканлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, “Ўрта Ер денгизи диетаси”га риоя қилиш аёллар учун жуда ҳам фойдали бўлиб, бу нафақат узоқ умр кўриш, балки ўз гўзалликларини сақлаб қолишга ҳам ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг