Аёллар салоҳиятини оширишда таълим ва репродуктив саломатлик сиёсатига бағишланган сессия бўлиб ўтди
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси доирасида “Аёллар салоҳиятини оширишда таълим ва репродуктив саломатлик сиёсати” мавзусидаги учинчи сессия ташкил этилди.
Сессияга Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндагон Мажлиси Ижтимоий масалалар, оила ва соғлиқни сақлаш қўмитаси раисининг ўринбосари Сарвиноз Мажидзода модераторлик қилди.
Шунингдек, мазкур сессияда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси сенатори Гулнора Маруфова ҳам нутқ сўзлади.
Муҳокамада таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари аёлларнинг инсон капитали, ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва иқтисодий мустақиллигини таъминлайдиган асосий омиллар экани таъкидланди.
Хусусан, қизлар ва аёлларнинг замонавий билимларга, STEM, рақамли технологиялар ва тадбиркорлик соҳаларидаги таълимга тенг етиши муҳим экани қайд этилди.
Шу билан бирга, репродуктив саломатликни таъминлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, ҳуқуқий хабардорликни кенгайтириш ва аёллар соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Тадбир якунида минтақада таълим дастурлари, телемедицина ва онлайн таълим платформаларидан фойдаланиш, қишлоқ ва шаҳар аёллари ўртасида имкониятлар тенглигини таъминлаш, давлатлар ўртасида кадрлар алмашинуви ва тажриба ўртоқлашишни кучайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг