Аёл МИБ ходимини урди, кейин эса... (видео)
8 май куни Юнусобод туманида Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувидаги фуқарони уйдан кўчириш ҳақидаги суд қарорининг ижроси жараёнида давлат ижрочисига нисбатан қўл кўтарилган.
Тегишли уй эшиги холислар ва ундирувчининг вакили томонидан очилиб, хатлов ўтказилганда, хонадонга ижро ҳаракатларига алоқаси бўлмаган З. Д. кириб келади. У тўғри келиб, уй хоналаридан бирига кириб, тумбочкадан оқ рангли полиэтилэн пакетдаги нарсани олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилган.
Давлат ижрочилари ундан кимлиги ва нима мақсадда уйга келганлиги сўралган вақтида у қўлидаги пакетда пул борлиги, улар ўзига тегишли эканини билдиради.
Давлат ижрочилар томонидан З.Д. тўхтатилиб, қўлидаги пакет холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида, унда 5.600.000 сўм миқдорида пул, 952 АҚШ доллари, 20 Тожикистон сомонийси, 10 Евро, 2 сингапур доллари, фуқаро Ж. Ф. номига берилган “VIZA” картаси борлиги аниқланди.
Давлат ижрочилари томонидан ушбу пул маблағларни олиб кетишга асос йўқлигини тушунтириб, пул маблағларини топширишни маълум қилган.
Шундан сўнг, З.Т. ва унинг турмуш ўртоғи давлат ижрочиларига суд қарорини бажаришда қаршилик кўрсатиб, уларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан низоли пул маблағларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатиш жараёнида давлат ижрочиси Б.М.Эшонқуловни юзига шапалоқ тортади. Сўнг гўёки юзига давлат ижрочиси ургани ҳақида айблаб, очиқдан очиқ туҳмат қилишга ўтади...
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Юнусобод туман ИИБ томонидан расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг