Августда банклар рекорд даражада кўп доллар сотиб олган

15:59 10 Ноябрь 2023 Иқтисодиёт
181 0

Ўзбекистонликлар 2023 йилнинг 9 ойида банкларга 8,9 млрд доллар миқдорида чет эл валютасини сотган ва 6,8 млрд долларлик хорижий валюта сотиб олган. Хорижий валюта олди-сотдисининг асосий қисми долларда амалга оширилган. 

Мамлакат аҳолиси банклар орқали август ойида энг кўп миқдорда АҚШ долларини айирбошлаган — 1,3 млрд доллар. Бу Ўзбекистон учун расман энг юқори рақамдир. Август ойида доллар курси бир кун ичида 400 сўмга ошган эди ва бу ушбу валюта сотувига таъсир ўтказган. 

Сентябр ойида эса одамлар 2022 йил май ойидан бери энг кам миқдорда доллар сотиб олган.

Маълумот учун, йил бошидан бери ўзбек сўми долларга нисбатан 9,3 фоизга қадрсизланиб улгурди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?