Атоқли қорақалпоқ шоири ҳақида филмь суратга олинмоқда

Мамлакатимизда буюк ва шонли йўлни босиб ўтган аждодларимиз, айниқса, ўзининг бой ижодий мероси ва ҳаёти билан халқимиз қалбига жо бўлган зиёпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш, улар қолдирган хазинани ўрганиш ҳамда тарғиб қилишга эътибор кучайгани бор гап.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 июлда қабул қилинган «Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг тарзда нишонлаш тўғрисида»ги қарорида ҳам ана шу эзгу мақсад йўлидаги муҳим вазифалар белгиланган, десак, муболаға эмас. Қайд этиш жоизки, унда бир қатор ташаббуслар билан бирга давлат буюртмаси асосида шоир ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи «Ажиниёз» тарихий, бадиий-публицистик фильмини яратиш ҳам кўзда тутилган эди.
Шу муносабат билан куни кеча «Қорақалпоқфильм» ижодкорлари томонидан Ажиниёз Қўсибой ўғлининг талабалик даври ўтган тарихий манзил — Хива шаҳрида тасвирга олиш жараёнлари бошланди. Маълумки, туркман шоири Махтумқули, қозоқ мутафаккири Бекет ота ва бошқа улуғлар сингари Ажиниёз ҳам Ичан қалъадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олган.
— Таниқли адиб Муратбой Низанов сценарийси асосида тасвирга олинаётган ушбу фильмдаги шоир сиймоси истеъдодли актёрлар Армон Бараков ва Кўпюрсин Алланазаровлар томонидан гавдалантирилмоқда, — дейди фильм бош режиссёри Қудрат Отажонов. — Биз тасвир жараёнларини амалга ошираётган манзилдаги Шерғозихон мадрасаси, Жомъе масжиди ва бошқа тарихий обидалар кўринишлари ҳеч шубҳасиз, фильм мазмун-моҳиятини батафсил ва жозибадор тарзда очиб беришга хизмат қилади.
Мазкур жараёнларда киноижодкорларга Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси, Хоразм вилоят қўғирчоқ театри, Ўзбекистон давлат хореография академияси Хоразм филиали жамоалари ҳам яқиндан кўмак беришмоқда.
Отабек ИСМОИЛОВ,
журналист.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг