Атмосфера ҳавосининг зарарланишини олди олинмоқда

12:19 17 Октябр 2024 Жамият
299 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Бугун республикамизда саноат корхоналарининг фаолияти мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бироқ, уларнинг экологияга таъсир доираси қай даражада? Зеро, ҳеч бир корхона йўқки, мавзуга алоқадор бўлмаса! Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс тур давомида шу саволларга жавоб олинди.

Тадбир давомида Андижон туманида жойлашган энергия сақловчи базальт плиталарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Эверест базальт» МЧЖ фаолияти кузатилди. Лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, йилига 25 минг тонна иссиқлик сақловчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи ушбу корхона ишга тушгач, 150 та янги иш ўрни яратилди. Ташкилотга энергия тежамкор, экология, атроф-муҳитга таъсири йўқ, сўнгги русумдаги технологиялар ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом ашёлардан фойдаланилмоқда. Маҳсулотнинг 35-40 фоизини экспорт қилиш режалаштирилган.

– Атмосферага зарарли моддаларни тарқатмаслик учун корхонага чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган, – дейди бошқарма масъул ходими Лочинбек Исомиддинов. – Унинг ҳаво тозалаш самарадорлиги 99 фоиздан кам эмас. Ушбу корхона Давлат экологик экспертизаси берган хулосаси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ишламоқда.

Тадбир давомида таъкидланганидек, вилоятда 512 та корхоналар томонидан чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилиш орқали атмосфера ҳавосига ташланадиган 53,4 тонна ташламлар ташланишининг олди олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер