«Аталанта»дан «камбек», «Реал Мадрид»дан навбатдаги ғалаба

06:05 26 Февраль 2026 Спорт
154 0

Кеча, 25 февраль куни Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг плей-офф ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда «Аталанта» жамоаси Бергамода Германиянинг «Боруссия Дортмунд» жамоасини қабул қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин «немислар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Ушбу баҳсда эса Раффаэле Палладино шогирдлари «камбек» қилишни уддалашди. Уchrашувда ҳисоб 5-дақиқада Жанлуижи Скамакка томонидан очилди. 45-дақиқада Давиде Дзаппакоста «Аталанта»нинг иккинчи голини киритди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Кристиан Пулишич ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 75-дақиқада Карим Адейеми меҳмонларнинг ягона жавоб голига муаллифлик қилди. Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган олтинчи дақиқада «Боруссия Дортмунд» дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини амалга оширган Лазар Самарджич жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган «Аталанта» клуби мусобақанинг нимчорак финал босқичига йўл олди.

Ушбу босқичдаги яна бир қизиқарли ўйин ҳам Италияда бўлиб ўтди. Дастлабки ўйинда «Галатасарой»дан 5:2 ҳисобида мағлуб бўлган «Ювентус» клубини бу сафар 3 та тўп фарқидаги ғалабагина қутқара оларди. Амалда ҳам шундай бўлди.

«Кекса синьора» ўйиннинг асосий вақтида Мануэль Локателли, Вестон Маккенни ва Федерико Гатти томонидан киритилган голлар эвазига ғалаба қозонди. Шундан сўнг жамоалар экстра таймларда нимчорак финал иштирокчиси ким бўлишига ойдинлик киритишди.

Қўшимча дақиқаларда эса Виктор Осимхен ва Алпер Йилдиз томонидан киритилган голлар эвазига «Галатасарой» кейинги босқич чиптасини илиб кетди.

Лиссабон шаҳридан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган «Реал Мадрид» иккинчи баҳсда ҳам «Бенфика»дан устун келди. Уchrашувда ҳисоб 14-дақиқада Рафа Силва томонидан очилди. Аммо орадан 2 дақиқа вақт ўтиб, «қироллик клуби» ҳисобни тенглаштирди. Голга Орельен Чуамени муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида биринчи ўйиннинг мутлақ қаҳрамони Винисиус Жуниор жамоасининг ўйиндаги иккинчи голини киритди. Шу тариқа баҳс 2:1 ҳисобида Мадрид клубининг ғалабаси билан якунланди.

Мусобақанинг амалдаги чемпиони ПСЖ жамоаси ҳам нимчорак финал масаласини айнан шу босқич орқали ҳал қилди. Жамоа биринчи баҳсда «Монако»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу сабабдан бу гал кейинги босқичга чиқиш учун дуранг натижа ҳам етарли бўлди.

Ўйинда ҳисоб 45-дақиқада Магнес Аклиуш томонидан очилди. 60-дақиқада Маркиньос ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада эса Хвича Кварацхелия жамоасининг иккинчи голини киритди. 90+1-дақиқада Жордан Тезе жамоасига дуранг тақдим этган голни киритди. Шу тариқа баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Умумий ҳисобда 5:4 натижаси билан устун келган ПСЖ жамоаси мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер