Археология: фаол олим ва тадқиқотчилар тақдирланди

Бугунги кунда мамлакатимизда маданий мерос объектлари билан бир қаторда, ўтмишдан сўз очувчи археологик ёдгорликларининг сони ортиб бормоқда. Тарихий тепалик ва археология объектларида қазишма ишларини олиб борувчи археолог олимларнинг машаққатли меҳнатлари шарофати билан қанчадан-қанча мамлакатимиз бой илмий ҳамда маданий меросига дахлдор ўтмиш солномаси қайта тикланиб бормоқда.
Яқинда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Кузиев иштирокида Самарқанд археология институтида соҳа ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда археолог олимлар томонидан кейинги йилларда ушбу йўналишга берилаётган катта эътибор туфайли бир қанча янги ёдгорликлар кашф этилгани ва бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.
Тадбир сўнггида Агентлик раҳбарияти Халқаро археологлар куни муносабати билан институт ходимларини самимий қутлаб, юртимиз археологияси ривожига катта ҳисса қўшган бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг