АҚШда католик мактабида отишма содир бўлди: ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор
Фото: ABC
Миннеаполис шаҳрида (АҚШ) католик мактабларидан бирида отишма содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Губернатор Тим Уолцнинг маълум қилишича, ҳодиса тарбияланувчилари кичик ёшдан то саккизинчи синфгача таҳсил оладиган мактабда юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, камида икки киши ҳалок бўлган, ўндан ортиқ киши яраланган.
Шаҳар ҳокимияти тажовузкор «зарарсизлантирилгани»ни билдирди. Айни пайтда у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Маълумотга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам воқеадан хабардор қилинган.
«ФҚБ тезкор равишда воқеа жойига етиб борди ва ҳодиса назоратга олинган. Оқ уй бу мудҳиш воқеа ривожини кузатишда давом этади», — деди АҚШ раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг