АҚШ яқин ойларда Гренландия устидан назорат ўрнатиши мумкин
АҚШ ҳукумати яқин ойларда Гренландия устидан назорат ўрнатишга уриниши мумкин. Бу қадам ноябрь ойидаги оралиқ сайловларга ёки 4 июль куни нишонланадиган АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига тўғри келиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Евроосиё гуруҳининг Европа бўлими бошқарувчи директори Муджтаба Рахманнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг бу борада қўллайдиган усуллари Венесуэлада амалга оширилган ҳаракатлардан фарқ қилади.
Эксперт фикрича, АҚШ ҳокимияти мавжуд мувозанатни ўзгартириш мақсадида сиёсий таъсир ўтказиш кампаниясидан фойдаланиши мумкин. Бу жараён маҳаллий сиёсатчиларни пора бериш орқали оғдириш, ҳарбий ва фуқаролик назоратини кучайтиришга қаратилган уринишларни ҳам ўз ичига олиши эҳтимолдан холи эмас.
Аввалроқ АҚШ раҳбари Дональд Трамп мамлакат миллий хавфсизлиги нуқтаи назаридан АҚШга Гренландия зарур эканини маълум қилган эди.
Шу билан бирга, Дания бош вазири Метте Фредериксен Гренландия Дания қироллиги таркибий қисми эканини таъкидлаб, АҚШни таҳдидлардан воз кечишга чақирди. Унинг қайд этишича, Вашингтон оролни ўз назоратига олишида ҳеч қандай маъно йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг