АҚШ ОПEКка босим ўтказиш учун Осиё давлатларидан стратегик нефть захираларини бўшатишни сўради
Фото: Lenta.ru
АҚШ Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПEК)га босим ўтказиш ва нархларни пасайтириш мақсадида бир қанча Осиё давлатларидан стратегик нефть захираларининг бир қисмини бўшатишни сўраган.
Бу ҳақда "Reuters" вазиятдан хабардор бўлган бир нечта манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти йирик истеъмолчилар – Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Хитойга худди шундай сўров билан чиққан.
Ҳозирча Токио Вашингтон таклифига ижобий жавоб берган айтилмоқда. Жанубий Корея расмийси эса агентликка Вашингтон сўрови кўриб чиқилаётганини тасдиқлаган. Бошқа бирорта давлат бунга аниқ жавоб бермаган.
Агентлик суҳбатдошларидан бири нега стратегик захиралари жуда кичик бўлган Ҳиндистонга мурожаат қилинди, деган саволга, бу ерда асосий нарса бирдамлик, дея жавоб берган.
«Йирик истеъмолчилар ОПEКга ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартириши кераклигини тушунтириши муҳим», дейди у.
"Reuters" агентлигига кўра, АҚШ ҳисоб-китобларига кўра, бозорларга таъсир ўтказиш учун Қўшма Штатлар ўз захираларидан 20-30 миллион баррель нефтни бўшатиши керак.
Аммо бу қадам ҳам бозорга жиддий босим ўтказмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг