АҚШ Олий суди Трампнинг президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат берди
Фото: Reuters
АҚШ Олий суди Доналд Трампнинг президентликка номзод бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида қарор чиқарди. Аввалроқ, Колорадо судьялари Трампга Капитолийга бостириб кириш иши бўйича қўйилган айбловлар туфайли уни сайлов бюллетенига киритишни тақиқлаган эди.
АҚШ Олий суди АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Колорадо штатидаги Республикачилар партиясининг праймериз сайловларида сайлов бюллетенига киритилиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Колорадо суди Трампни 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришда иштирок этгани учун республикачиларнинг праймеризда иштирок этишини тақиқлаган эди. Бу қарор Трампни АҚШ тарихида камдан-кам ҳолларда қўлланадиган 14-тузатишга кўра Оқ уйга сайланиш ҳуқуқига эга бўлмаган биринчи даъвогарга айлантирганди.
Трамп Колорадо суди қарори устидан 4 март куни унинг фойдасига қарор чиқарган АҚШ Олий судига шикоят қилди. Олий суд қарори бутун мамлакат бўйлаб мажбурийдир. Шундай қилиб, бошқа штатлардаги тақиқлар ҳам олиб ташланиши керак.
CNN Олий суд ҳукмини яна АҚШ президентлигига интилаётган Трампнинг “катта ғалабаси” деб атади.
Сиёсатчининг ўзи бу қарорни олқишлаган. “Америка учун катта ғалаба!!!” — деб ёзган.
Доналд Трамп шу йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида республикачилардан энг эҳтимолий номзод сифатида кўрилмоқда. Бугун Трампга қарши камида тўртта алоҳида жиноий иш очилган. Гап Грузияда 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш, 2021 йил январида Капитолийга бостириб кириш, махфий ҳужжатлар билан ноқонуний муомалада бўлиш ва президентлик сайловолди кампанияси маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳақида бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг