АҚШ миллий қарзи биринчи марта 38 триллион доллардан ошди
АҚШ миллий қарзи биринчи марта 38 триллион доллардан ошди, деб хабар беради RBC АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига таяниб.
Ҳисоботда айтилишича, сўнгги бир йил ичида у тахминан 2,18 триллион долларга ўсди.
Жорий йилнинг август ойи ўрталарида АҚШ миллий қарзи биринчи марта 37 триллион доллардан ошди. Қўшма Штатлар Конгрессининг Қўшма иқтисодий қўмитаси ҳозирги ўртача кунлик ўсиш суръатида қарзнинг қўшимча 1 триллион долларга ошишига 2026 йил февраль ойи атрофида эришишини башорат қилган эди, аммо бу олдинроқ содир бўлган.
АҚШ миллий қарзининг тез ўсиши федерал ҳукуматнинг ёпилиши билан боғлиқ. AP хабар беришича, бу коронавирус пандемиясидан бери қарз тўпланишининг энг тез суръати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг