АҚШ 24 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин — “Reuters”
“Reuters” агентлиги Европа расмийларига таяниб хабар қилишича, АҚШ томонидан Эронга қарши ҳарбий амалиёт ўтказилиши эҳтимоли жуда юқори бўлиб, у яқин 24 соат ичида бошланиши мумкин. Манбага кўра, операциянинг аниқ кўлами ва вақти ҳозирча очиқланмаган.
Исроил расмийларидан бири “Reuters”га берган изоҳида АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатни амалга оширишга қарор қилгандек кўринаётганини, бироқ амалиёт қандай шаклда ўтиши ҳали аниқ эмаслигини айтган.
Шу билан бирга, Эрон АҚШ ҳужуми юз берган тақдирда жавоб зарбалари берилиши ҳақида қўшни давлатларни огоҳлантирган. “Reuters”нинг ёзишича, Теҳрон Саудия Арабистони, БАА ва Туркия каби минтақавий давлатларга, агар АҚШ Эронни нишонга олса, ушбу мамлакатларда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилиниши мумкинлигини билдирган.
Эрондаги беқарорлик 29 декабрдан бошланган бўлиб, миллий валюта — риал қадрсизланиши ортидан келиб чиққан кўча намойишлари қисқа вақт ичида йирик шаҳарларга тарқалган. Ҳукумат маълумотига кўра, тартибсизликлар давомида тахминан 40 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг айтишича, 8 январдан бошлаб намойишчилар орасида «қуролланган террористлар» пайдо бўлган. Теҳрон зўравонликларни ташкил этишда Исроил ва АҚШни айблаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг