Андижонлик ёшларга Европа йўли очилмоқда
Германиянинг “ZAW-Leipzig” компанияси билан имзоланган келишув асосида Андижон вилоятидаги бир қатор техникумларда таҳсил олаётган ўқувчилар учун Европада билим олиш ва ишлаш имкониятлари яратилмоқда.

Ушбу ҳамкорлик “1+1” таълим дастури орқали амалга оширилади. Унга кўра, ўқувчилар аввалги курсни Ўзбекистонда ўқиб, кейинги курсни Германияда давом эттиради. Бу жараён уларга ривожланган давлат таълим тизимининг илғор тажрибасидан бевосита баҳраманд бўлиш, дуал таълим тизими асосида билим олиш ҳамда ўқиш жараёнида ишлаш имкониятини тақдим этади.
Лойиҳани амалий босқичга олиб чиқиш мақсадида Германиядан бир гуруҳ вакиллар Андижонга ташриф буюрди. Улар техникумларнинг ўқув жараёни, моддий-техник базаси ва фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг