Андижондаги 4 ёшли МТТ тарбияланувчиси ухлаб ётганда оламдан ўтган
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 14:00 дан 15:00 га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Лутфуллаев Хушнудбек мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Лутфуллаев Хушнудбекда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.
Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғотилганда бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада бола уйқу вақтида оламдан ўтганлиги маълум бўлган.
Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.
Экспертиза хулосалари аниқлангач батафсил маълумот берилишини ҳамда ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинганлигини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг