Андижонда «Nexia-2» тўхтаб турган ЙПХ машинасига урилди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон вилоятида «Nexia-2» йўл четида тўхтаб турган йўл-патруль хизмати машинасининг ортидан бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 7 ноябрь куни соат 14:15 да Олтинкўл тумани «Уйшин» МФЙ ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги «Д-105» — «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 142 километрида содир бўлган.
Йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант И. Отаматов унга хизматда фойдаланиш учун бириктирилган «Lacetti» русумли патруль автомашинаси йўлнинг ўнг четига тўхтатиб, хизматини пиёда давом эттираётган вақтида «Олтинкўл-Андижон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Nexia-2» ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, хизмат автомашинасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ автомашиналар техник шикастланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани Прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг