Андижонда “Дунё садолари” фестивалига қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 29—31 июль кунлари бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига барча манбалар ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокимлиги берган ахборотга кўра, ушбу халқаро тадбир аҳоли учун самарали томонлама йирик иқтисодий ўзгаришларни ҳам ясади. Қайд этилишича, фестивал давомида Хонобод шаҳрига маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар сони 2,5 баробарга (2 миллион нафар) ортди. Тадбиркорлик субъектларида тушум кескин ортди. Жумладан, 2024 йилнинг 7 ойи давомида тушум 48 миллиард сўмни ташкил қилган бўлиб, (шундан 29—31 июль кунлари 8,5 миллиард сўмга етган) ўтган йилнинг мос даврида нисбатан икки баробарга кўп.
“Бу кўрсаткичлар Хонобод шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли даромади ошганлигини кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, маълум қилинишича, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони ўтган 2023 йилда 48 тани ташкил этган бўлса. 2024 йилдаги халқаро тадбир давомида доимий фаолият олиб борувчи тадбиркорлик фаолиятлари сони 230 тага кўпайиб, қарийб беш баробарга ортди.
Меҳмонларга хизмат кўрсатувчи дала ҳовли ва уй меҳмонхоналаридаги ётоқ жойлар сони 1900 тани ташкил қилган бўлса 2024 йилда бу рақам 6 мингдан ортди. Айниқса, аҳоли даромадларини ошириш, иш билан таъминлаш ва кам даромадли фуқароларнинг даромадини оширишда “Сайхунобод”, “Уйчи” тажрибаси асосида 600 дан ортиқ хонадонларда уй-меҳмонхоналар ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг