Андижонда божхона ходимининг ҳужжатини сохталаштирганлар ушланди
Фото: Божхона қўмитаси
Андижон вилоятида банкдан кредит олиш учун божхона ходимининг сохта гувоҳномаси ва ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тайёрлаш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Маълум қилинишича, Божхона қўмитаси ҳамда Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари тезкор тузилмалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахснинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, у ерда «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар Бошқармаси» ёзувли муҳр, ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар, шунингдек, ушбу шахснинг гўёки божхона ходими эканини тасдиқловчи гувоҳнома, ишга алоқадор бошқа ҳужжат ҳамда воситалар борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, 3 нафар шахсдан иборат уюшган гуруҳ ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома тайёрлаб, унга сохта муҳр босиб, қалбакилаштирилган хизмат гувоҳномалари билан ҳудудлардаги банкларга кредит олиш учун тақдим этиб келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Идора ахборот хизмати, шу ўринда, фуқаролардан «Давлат божхона қўмитаси» сўзи қўлланилган ҳар қандай муҳр ва ҳужжатларга алданмасликларини сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг