Андижонда бир қизни бошқа қизлар гуруҳ бўлиб калтаклади
Ижтимоий тармоқларда бир қизни бошқа қизлар гуруҳ бўлиб калтаклагани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Андижон шаҳри, Мустақиллик маҳалласида жойлашган 6-сонли кўп қаватли уйнинг олдида ушбу маҳаллада яшовчи вояга етмаган Э.М. ўзига таниш бўлган Андижон шаҳри, Шўрбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи вояга етмаган Ю.Д. билан ўзаро келишмовчилик сабабидан жанжаллашган.
Ушбу келишмовчиликка Ю.Д. билан бирга келган вояга етмаган дугоналари Ш.Б, А.И, ва И.М.лар ҳам аралашиб, Э.М.га тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, вояга етмаганлар Ю.Д, Ш.Б, А.И, ва И.М.ларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг