Андижонда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

19:21 10 Март 2026 Жамият
207 0

Андижон вилоятида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Билдиришича, мазкур ҳолат Асака тумани «Қипчоқ» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Андижон-Ўш» автомобиль йўлининг 322 км.да содир бўлган.

Унда ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Ж.У. ўзининг «Kobalt» автомашинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофа сақлай олмасдан, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Matiz» автомашинасининг орқа қисми бориб урилган.

Шундан сўнг, воқеа содир бўлган жойда ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Х.Х. «JAC» юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, олдида ҳаракатланиб кетаётган «Spark» автомашинасини орқа қисмига урилиши оқибатида «Spark» автомашина ҳайдовчиси эса олдида бўлган «Nexia» автомашинасини орқа қисмига урилиб, «JAC» юк автомашинасини орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган «Damas» автомашинаси эса юк автомашинасини орқа қисмига бориб урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар аниқланмаган. Барча автомашиналар моддий зарарланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер