Андижон вилоятида “Туризм ахборот марказлари” ташкил этилмоқда
Туризмни ривожлантиришда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва уларнинг кўламини кенгайтириш, бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туристик ахборот марказлари фаолиятини ташкил этиш нуқталарини кенгайтириш, уларнинг хизматларидан фойдаланиш учун шарт-шароитларни янада яхшилаш ички туристлар сонини бир неча карра ортишида муҳим аҳамиятга эга.
Республикамизга, хусусан Андижон вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар, энг аввало, вилоятнинг туризм салоҳияти, имкониятлари ҳамда қачон ва қаерга боришлари мумкинлиги ҳақида маълумотлар билан таъминланиши вазифаси долзарб ҳисобланади.
Андижонга ташриф буюрган сайёҳларни керакли вилоятнинг туризм имкониятлари ҳақида маълумотлар билан таъминлаш мақсадида меҳмонхоналарда “Туризм ахборот марказлари” ташкил этилмоқда.
Туризм ахборот марказлари вилоят маданият ва туризм бошқармаси томонидан белгиланган стандартлар асосида Андижон вилоятининг янги чоп этилган туризм харитаси, ва ҳудуднинг туризм салоҳиятини ўзида акс эттирган турли тарғибот материаллари билан тўлиқ таъминланди.
Туризм ахборот марказлари босқичма-босқич вилоятдаги барча жойлаштириш воситалари ва сайёҳлар оқими юқори бўлган объектларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг