Андижон ИИБга янги раҳбар тайинланди
Фото: ИИВ
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Санжар Бўронович Жабборов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ИИВ раҳбари иштирокида халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ташкил этилган. Унда вилоят ҳокими, Кенгаш аъзолари, жамоатчилик фаоллари ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, шунингдек вилоятнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирок этган.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, полковник Санжар Бўронович Жабборов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Санжар Жабборов 2022 йилнинг октябридан буён Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди. Унгача эса Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Андижон вилоят ИИБнинг аввалги раҳбари Аюбхон Раҳматуллаев айни дамда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг