Алишер Навоий мероси Туркияда кенг тарғиб этилмоқда
Юртимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллий ўзликни англаш, она тилимиз нуфузи ва туркий меросни чуқур ўрганишга қаратилган изчил давлат сиёсати амалга оширилмоқда. Ушбу сиёсат доирасида буюк мутафаккир ва туркий адабиёт асосчиси Алишер Навоий меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш муҳим устувор вазифалардан бири сифатида белгиланмоқда.
Мазкур вазифаларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 5 февраль куни Тошкент Кимё халқаро университети ташаббуси билан Туркиянинг Нажмиддин Эрбакан университетида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган «Ali Şir Nevâî’nin Türk Edebiyatındaki Yeri ve Önemi» мавзусида халқаро илмий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент Кимё халқаро университети профессори Гулноза Одилова Алишер Навоийнинг туркий тил тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, унинг ижодининг хорижий мамлакатларда ўрганилиши ҳамда Шарқ Ренессансидаги ўрни ҳақида маъруза қилди. Маърузада XV аср Темурийлар даврида туркий тилнинг ижтимоий ва эстетик жиҳатдан камситилгани, сарой адабий муҳитида бу тилда ижод қилиш паст маданий савия белгиси сифатида баҳоланганига алоҳида эътибор қаратилди. Ана шундай мураккаб шароитда Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» асари орқали тил, миллий онг ва маданий мустақиллик масалаларини юксак илмий-маърифий даражада асослаб бергани таъкидланди.

Шунингдек, тадбир доирасида Тошкент Кимё халқаро университети томонидан чоп этилган, Навоий девонларидан саралаб олинган 100 ҳикматнинг турк, инглиз ва хитой тилларидаги таржималарини ўз ичига олган «Шарқ дурдоналари» номли иллустрацион китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Университет талабалари томонидан турк тилига таржима қилинган ҳикматлардан намуналар ўқилди.
Тадбир иштирокчилари туркий халқлар ўртасидаги маданий ва маънавий яқинликни мустаҳкамлашда Алишер Навоий меросини Туркияда чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этдилар.
Шаҳло Ҳалимова,
Тошкент Кимё халқаро университети ўқитувчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг