Айрим профилактика инспекторларига 5 млн сўмгача устама берилади

16:33 27 Январь 2026 Сиёсат
113 0

Фото: ИИВ Академияси

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида кадрлар қўнимсизлигига барҳам бериш, малакали ва фидойи кадрларни рағбатлантириш доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.

Ички ишлар вазирлиги миллиардлаб пулларни фақат қурилиш ва техника учун сўраётгани, лекин пастдаги ходимларни дардини кўтариб чиқмаётгани қайд этилди.

Юздан ортиқ профилактика инспекторлари билан суҳбатлар ўтказилганда уларнинг моддий ва ижтимоий муаммолари тўпланиб қолгани маълум бўлди.

Шу боис, профилактика инспекторларини янада қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш бўйича қатор янгиликлар эълон қилинди.

Жумладан, жорий йил 1 июлдан пойтахтдаги профилактика ходимларига айнан шу соҳада кўп йиллик стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама берилади.

Шу йил 1 февралдан юридик олийгоҳни битириб, ички ишлар тизимига ишга кирганларга олийгоҳда ўқиган даври ҳам стажга қўшилади.

Вилоятдан келиб, пойтахт ички ишлар идораларида ишлаётган ходимларнинг уй ижарасига ойлик тўлов 1,8 миллион сўмдан 3,1 миллион сўмга оширилади.

Шунингдек, 1 февралдан ички ишлар ходимлари учун қурилаётган уйларнинг 30 фоизи фақат профилактика инспекторларига берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер