Аҳоли бандлигини таъминлашда янги ташаббус
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда тижорат банкларидан бири ҳамкорлигида аҳолига даромад манбаи яратишга хизмат қилувчи ташаббусни амалга оширмоқда.
Лойиҳа доирасида туманга 2 мингдан ортиқ ҳосилдор лимон кўчатлари олиб келиниб, айни кунларда эҳтиёжманд ва ишсиз оилаларга босқичма-босқич тарқатилмоқда. Ташаббуснинг асосий мақсади — фуқароларни томорқадан самарали фойдаланишга жалб этиш, уларнинг даромадини ошириш ва доимий бандлигини таъминлашдан иборат.

— Бизга ҳам лимон кўчатлари тарқатишди, — дейди Барно Жонқобилова. — Мутахассислар кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш бўйича амалий тавсиялар ҳам берилмоқда. Энди томорқамиздан янада самарали фойдаланиш имкониятимиз кенгайди.
Мазкур ташаббус орқали нафақат ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қўллаб-қувватланмоқда, балки уларни тадбиркорликка жалб этиш, ўз томорқасидан даромад топиш кўникмаларини шакллантиришга эришилмоқда. Келгусида бу каби лойиҳаларни кенгайтириш орқали туманда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсад қилинган.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг