Аграр соҳада давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилади

Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳага замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соҳада фаолият олиб бораётган субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш зарурати юзага келмоқда.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Уруғчилик тўғрисида”ги ва “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунларга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилганлиги муносабати билан амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш юзасидан таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ўзининг ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектларнинг, иссиқхона хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга берилган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аграр соҳадаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
Муҳокама якунида ушбу Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг